Жанубий кореялик архитектор Мун Хун бармоқ шаклидаги минора лойиҳасини ишлаб чиқди. Миноранинг ташқи кўриниши буюртмачининг бармоқ излари асосида амалга оширилади. Бу ҳақда Tech Insider хабар берди.

“Мижоз ўта ғайритабиий эгилмаган минора моделини тайёрлашни сўради. Биз унга бир нечта вариант таклиф этдик. Бармоқ изи туширилган минора унинг кўнглидан жой олди”, - дейди архитектор.

13 қаватли минора томида боғ барпо этилади. Бино деразалари “қўл” чизиқлари бўйлаб ўрнатилади.

Ноодатий объект буюртмачиси – Ли Сен Су – пентҳаусни эгаллайди. Пастки қаватлар студия кўринишида пардозланиб, ижарага берилиши режалаштирилмоқда.

Футуристик объект YDP Tower номини олди. Қурилиш ишлари шу йил кузида ёки келгуси йил баҳорида бошланади.