Хитойнинг Шанхай шаҳридаги Хунцяо халқаро аэропортида рўй берган ёнғин туфайли камида 2 киши ҳалок бўлган ва 4 киши жароҳатланган. Бу ҳақда CCTV News хабар тарқатган.

Хунцяо - Хитойдаги энг йирик иккита халқаро аэропортдан бири ҳисобланади.

«Синьхуа» агентлигининг твиттерида маълум қилинишича, бу ёнғин аэропорт ҳудудидаги қурилиш майдонида рўй берган.

Ёнғин терминалардан бирига ўтиш вақтида бартараф этилган.