Шотландия Қироллик банки (Royal Bank of Scotland, RBS) 2016 йил биринчи чорагида кўрган зиёни 968 миллион еврони (1,41 миллиард доллар) ташкил этди.

The Wall Street Journal хабарига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда деярли икки баробарга кўп.

RBS бу зиённи банк Буюк Британия ҳукуматига 1,2 миллиард евро тўлагани билан изоҳлади. Бу эса банкка оддий акциялар бўйича дивидентлар тўловини қайта йўлга қўйиш ҳуқуқини беради. Бироқ банк қачондан бошлаб ушбу дивидентларни тўлай бошлаши номаълумлигича қолмоқда.