Vogue журналининг 100 йиллик юбилейига 100 ёшли модель суратга тушди

Маданият 29 Апрель 2016 5043

Британиялик Бо Гилберт Vogue журналининг биринчи 100 ёшли моделига айланди. Бу ҳақда Mashable хабар тарқатди.

Harvey Nichols тармоғи учун олинган Гилбертнинг фотосессияси нашр саҳифаларида чоп этилади.

Vogue журналининг юз йиллигига бағишланган сони 5 май куни сотувга чиқади. Гилберт иштирокидаги компаниянинг мақсади - омма эътиборини журналнинг 100 йиллик юбилейи ва ёшга доир камситилиш масалаларига қаратиш.

Бирминҳэмлик аёл мода компанияси учун биринчи марта суратга тушмоқда. Гилберт Valentino, Céline, Lanvin ва Victoria Beckham каби брендларни намойиш этди.

Кўпроқ янгиликлар