Янги Зеландияда кутубхонадан 67 йил аввал олган китобини кечикиб қайтарган аёлни кечиришди

Жамият 29 Апрель 2016 829

Янги Зеландияда яшовчи аёл 67 йил муқаддам кутубхонадан олган китобини жуда кеч қайтарган бўлсада, жаримадан қутилиб қолди. Бу ҳақда The Guardian хабар берган.

Хабар қилинишича, исми сир тутилган аёл 1948 йили, ҳали мактаб ўқувчиси бўлганида Окленддаги кутубхонадан ўша вақтда машҳур бўлган "Маорилар ҳаётига оид мифлар ва афсоналар" номли китобни олганди. 28 апрель куни, олинган вақтидан 24 605 кун ўтиб у китобни кутубхонага қайтарган ва кечиккани учун узр сўраган.

"У китобни ҳали жуда кичиклигида олган ва ўтган давр давомида уни ортга қайтаришнинг йўлини қила олмаган. У жуда хижолат бўлди, лекин мен унинг ўтган 10 йиллар давомида у китобни бир неча марта қайта ўқиб чиққанини эшитиб хурсанд бўлдим", дейди кутубхоначи Зое Корнелиус.

Қайд этиш керакки, бундай кечикиш учун 17 минг доллар миқдоридаги жарима қўлланиши керак бўлади, аммо кутубхона маъмурияти аёлни кечиришга қарор қилган. У бола вақтида китобни олгани учун унга жарима қўлланмаган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28716 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64759 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8088 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125172 Жамият
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 514 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 903 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Уқубат ва бардош тимсоли. Афғонистонда бугун мустақиллик куни (фотожамланма)
17:20 1551 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар