Англия Премьер-лигасида қолиш учун Рафаэл Бенитес бошчилигида курашаётган "Ньюкасл" мусобақа жадвалининг тарк этиш зонасини тарк этишга муваффақ бўлди. АПЛнинг 36-турида "ҳаккалар" ўз майдонларида "Кристал Пэлас"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, 19-ўриндан 17-ўринга кўтарилиб олдилар ҳамда битта кам ўйин ўтказган "Сандерленд" ва иккита ўйин кам ўтказган "Норвич" футболчиларидан олдинга ўтиб олдилар.

Славен Билич бошчилигидаги "Вест Хэм" меҳмонда "Вест Бромвич"ни 3:0 ҳисобида ютиб, "Манчестер Юнайтед"ни ортда қолдириб, 5-ўринга кўтарилиб олди. "Болғаурарлар" ва манкунианликлар ҳисобида 59 тадан очко бор, бироқ Луи ван Гал шогирдлари бу турдаги ўйинларини ҳали ўтказмадилар. 

АПЛда қолишга барча имкониятлардан маҳрум бўлган "Астон Вилла" меҳмонда "Уотфорд"га қарши учрашувда 1:2 ҳисобида ютаётганда ўн киши бўлиб қолди, мезбонлар футболчиси Дини бундан фойдаланиб, 90-дақиқада ҳисобни тенглаштирди ва сўнгра қўшимча вақтда ўз жамоасига ғалаба олиб келди (3:2).

"Эвертон" ўз майдонида "Борнмут"ни 2:1 ҳисобида ютди.

"Сток Сити" ва "Сандерленд" 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан кифояланиб қолди. 

Англия Премьер-лигаси, 36- тур
Ньюкасл Юнайтед  – Кристал Пэлас – 1:0
Гол:
Таунсенд, 58 (1:0).
Амалга оширилмаган пенальти: Кабай, 70 (Кристал Пэлас).

Вест Бромвич Альбион – Вест Хэм Юнайтед – 0:3
Голлар:
Куйяте, 34 (0:1); Ноубл, 45+2 (0:2); Ноубл, 79 (0:3).

Уотфорд – Астон Вилла – 3:2
Голлар:
Кларк, 28 (0:1); Абди, 45+2 (1:1); Айю, 48 (1:2); Дини, 90 (2:2); Дини, 90+3 (3:2).
Четлатиш: Сиссоко, 73 (Астон Вилла)

Эвертон – Борнмут – 2:1
Голлар:
Клеверли, 7 (1:0); Пью, 9 (1:1); Бэйнс, 64 (2:1).

Сток Сити – Сандерленд– 1:1
Голлар:
Арнаутович, 50 (1:0); Дефо, 90+4 (1:1, пен).