Германия Бундеслигасининг 32-турида "Бавария" ўз майдонида Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"си билан 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд қилди.

Ҳисоб мезбон жамоа ўйинчилари томонидан Томас Мюллернинг аниқ зарбасидан кейин 6-дақиқадаёқ очилди. Хосеп Гвардиола шогирдлари учрашувнинг боришини назорат қилдилар, бироқ кутилмаганда 72-дақиқада Андре Ханнинг аниқ зарбасидан кейин тўп  ўтказиб юбордилар. 
Шу тариқа, "Бавария" чемпионликни муддатдан аввал расмийлаштира олмади.
"Бавария" 82 очко тўплаб, 1-ўринда қолмоқда ва ўзидан кейин келаётган Дортмунднинг "Боруссия"сини 5 очко ортда қолдирмоқда. Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"си эса 49 очко тўплаб, "Герта" билан 4-ўринни бўлишмоқда.

Германия Бундеслигаси, 32-тур
Бавария – Боруссия М – 1:1
Голлар:
Мюллер, 6 (1:0); Хан, 72 (1:1).

Дортмунднинг "Боруссия"си эса ўз майдонида "Вольфсбург"ни 5:1 ҳисобида тор-мор этди. Ғолиблар сафида голларни Синдзи Кагава, Адриан Рамос, Марко Ройс ва Пьер-Эмерик Обамейянг (дубль) киритдилар, меҳмонлар сафида нуфуз голини Андре Шюррле киритди. Шу ғалаба эвазига Томас Тухел шогирдлари чемпионатнинг тугашига 2 тур қолганда пешқадам "Бавария"нинг хатосидан фойдаланиб, у билан орадаги фарқни 5 очкога келтиришди. 

Боруссия Д – Вольфсбург – 5:1
Голлар:
Кагава, 7 (1:0); Рамос, 9 (2:0); Ройс, 59 (3:0); Обамейянг, 77 (4:0); Обамейянг, 78 (5:0); Шюррле, 86 (5:1).

Қолган учрашувлар қуйидагича якунланди:

Ганновер-96  – Шальке-04  – 1:3
Голлар:
Шупо-Мотинг, 11 (0:1); Собех, 21 (1:1); Хунтелар, 45 (1:2); Шёпф, 80 (1:3).

Майнц – Гамбург – 0:0

Хоффенхайм – Ингольштадт 04 – 2:1
Голлар:
Лекс, 17 (0:1); Ут, 37 (1:1); Амири, 84 (2:1).
Амалга оширилмаган пенальти: Крамарич, 53 (Хоффенхайм).

Дармштадт 98 – Айнтрахт Ф  – 1:2
Голлар:
Вранчич, 12 (1:0); Хасебе, 56 (1:1); Айгнер, 83 (1:2).
Амалга оширилмаган пенальти: Вагнер, 20 (Дармштадт 98)