"Голос. Дети" шоуси ғолиби 13 ёшли Данил Плужников бўлди

Маданият 30 Апрель 2016 5643

Россия телевидениесининг Биринчи каналида "Голос. Дети" шоусининг 3-мавсуми якунланди.

Шоунинг жорий мавсумида 13 ёшли Данил Плужников ғолиб бўлди. Бу ҳақда телелойиҳанинг фейсбукида маълум қилинди.

Данил овоз бериш натижасига кўра телетомошабинларнинг 61 фоиз овозини олди ва шу эвазига финал бўйича рақиблари – 7 ёшли Таисия Подгорная ва 15 ёшли Раяна Асланбековани ортда қолдирди.

Телешоу ғолибининг бўйи 98 сантиметрни ташкил қилиб, у кам учрайдиган касаллик – кўл-оёқларнинг спондилоэпифизар дисплазиядан азият чекади. Бу касаллик суякларнинг мураккаб тизимли касаллиги ҳисобланади.

Эслатиб, ўтамиз шоунинг 2-мавсумини 15 ёшли ўзбекистонлик Сабина Мустаева ютган эди. Сабина шоунинг финалида Aerosmith гуруҳининг "Crazy" қўшиғини ижро этганди.

Кўпроқ янгиликлар