Гондурасда махсус ҳукумат комиссияси 27 нафар полиция сардорини ўз лавозимидан четлатди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. Улардан 4 нафари мамлакатнинг аксилнаркотик қўмитаси бошлиғи Аристидес Гонсалесни ўлдирганликда айбланмоқда.

Ҳукуматнинг Гондурас полиция элитасининг ярмидан кўпини ўз лавозимидан четлатиш қарори ҳуқуқ-тартибот муассасалари раҳбариятининг жарангдор жиноятларга алоқадор бўлиши мумкинлиги билан боғлиқ можаро сабабли қабул қилинди. Терговнинг фикрича, истеъфога жўнатилган 4 нафар полициячи Гонсалеснинг ўлдирилишига алоқадор бўлиши мумкин.

"Бу чора полиция сафларини тозалашга қаратилгандир, у полиция номини оқлаш учун зарур. Полиция номи ҳеч қачон уюшган жиноят билан боғланмаслиги керак", деб айтди комиссия аъзоси Омар Ривера.

Аввалроқ 15 апрелда Гондурас президенти Хуан Орландо Эрнандес мамлакатнинг ички ишлар вазири Артуро Корралеснинг истеъфосини қабул қилганди. Маҳаллий ОАВ Корралеснинг бундай кутилмаганда истеъфога кетишини унинг Гонсалес ва прокурор Орландо Чавеснинг қотилликларига алоқадорлиги билан боғлашганди.