Хорёк Катта адрон коллайдерни ишдан чиқарди

Жамият 30 Апрель 2016 1563

ЦЕРНда (CERN – Европа ядровий тадқиқотлар маркази) Катта адрон коллайдерда хорёк трансформаторлардан бирини ишдан чиқаргандан кейин носозликлар пайдо бўлди. Бу ҳақда марказнинг расмий сайтида маълум қилинди.

Сайтдаги маълумотларга кўра, йиртқич ҳайвон 66 киловаттли электр трансформатор симини тишлаб ташлагандан кейин коллайдер энергия узилиши оқибатида тўхтаган. Оқибатда хорёкнинг ўзи катта қувват оқибатида куйиб нобуд бўлган, марказда эса электр токи ўчиб қолган.

"Мен кечаси бизда электр билан муаммолар бўлганини тасдиқлай оламан. Биз бунга хорёк сабаб бўлган, деб гумон қилмоқдамиз", деб айтди марказ матбуот котиби Арно Марсолье.

Унинг айтишича, коллайдерни ишга қайтариш учун бир неча кун керак бўлади, бироқ қурилма соз ҳолатда ва уни таъмирлашда ҳеч қандай муаммо чиқмаслиги керак.

Кўпроқ янгиликлар