“ПСЖ” жамоаси ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Франция чемпионатининг 36-турида “Ренн” билан ўтказилган учрашувда (4:0) дублга эришди.

Шу аснода 34 ёшли швед 2015/16 йил мавсумида клуб ҳамда миллий терма жамоа таркибида 49 та гол уриб, ўзининг шахсий рекордини янгилади.
2013/14 йилларда у 48 та гол урган эди.