Ироқ хавфсизлик хизмати Бағдодда парламент биносига кириб борган шиа етакчиси Муқтадо ас-Садрнинг тарафдорларига қарши огоҳлантирувчи ўқ узди ва кўзни ачиштирувчи газ қўллади. Бу ҳақда ас-Садр штабидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди

Манбанинг айтишича, Бағдод махсус кучлари отрядлари ва президент гвардияси кучлари АҚШ элчихонасига олиб борувчи кўприкдан ўтмоқчи бўлган намойишчиларни тўхтатиб қолишга уринганлар. Газ қўлланиши оқибатида жароҳат олганлар сони айтилмаган.