Кения президенти Ухуру Кениата браконьерлик ва дандон тишларни ноқонуний сотишга қарши кураш доирасида 105 тонна фил дандон тиши ва бир тоннадан кўпроқ каркидон шоҳидан иборат гулханга ўт қўйди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. 

Ушбу воқеа Найроби миллий боғида юз берди. Таъкидланишича, бу Кенияда  браконьерликка қарши кураш тарихидаги ноқонуний олинган дандон тишларнинг ёқиб юборилган энг йирик партияси бўлди.

Кения президенти фил суяклари савдосини тўлиқ тақиқлаш тарафдори ҳисобланади.