КХДРнинг Корея тинчлик бирлашуви бўйича қўмитаси (КТБҚ) Корея Республикаси (КР) президенти Пак Кин Хенинг 28 апрель куни Миллий хавфсизлик кенгашининг шошилинч мажлисида  айтган сўзларини сиёсий жиҳатдан асосланган провакация деб ҳисоблайди.  Бу ҳақида қўмита матбуот-релизига таяниб ТАСС агентлиги хабар берди. 

КР раҳбарининг КХДР янги ядровий синов ўтказса, унинг келажаги йўқлиги тўғрисидаги нутқи  Пхеньянда ташвиш уйғотди. "КХДР халқи ва ижтимоий тизими қадр-қиммати учун ҳақоратли бўлган бундай сўзлар кечирилмайдиган, сиёсий жиҳатдан асосланган провакация ҳисобланади", - таъкидлади КТБҚ. Қўмитанинг фикрича, икки корейс мамалкатларининг ўзаро муносабатларини фалокат ёқасига олиб келган Пак Кин Хени "бутун корейс миллатининг энг оғир ҳукми" кутмоқда. Миллий хавфсизлик кенгашидаги мажлисда сўзга чиққан Пак Кин Хе Корея Меҳнат партиясининг 6 майда очилиши кутилаётган еттинчи съезди арафасида КХДРда навбатдаги ядровий синов ўтказилишнинг юқори эҳтимоли борлигини қайд этган. 

Агар 1-3 майга режалаштирилган Эронга ташрифи чоғида Пхеньян томонидан ядровий синов амалга оширилса, Жанубий Корея етакчиси ҳокимият вакилларига Миллий хавфсилик хизмати кенгашининг шошилинч мажлисини ўтказиш буйруғини берди. 


Бундан ташқари, давлат раҳбари мамлакатнинг ҳарбий кучларини "Шимол томондан юзага келиши мумкин бўлган провокацияларга" тўлиқ тайёргарлик кўришга чақирди.