ОАВ: Япониянинг Кюсю оролидаги 12 мингдан ортиқ бино қулаш хавфи остида

Жаҳон 30 Апрель 2016 1660

14-15 апрель кунлари 7,3 магнитудали кучли зилзилалар кетма-кетлиги кузатилган Япониянинг жануби-ғарбидаги Кюсю оролида юқори сейсмик фаоллик сақланиб турибди. Ўтган икки ҳафта ичида бу ерда 1075 марта сезиларли ер силкинишлари рўй берди, талофат натижасида омон қолган 12 мингдан ортиқ бинолар қулаш хавфи остидадир. Бу ҳақида мамлакатнинг давлат ерлари, инфраструктура, транспорт ва туризм вазирлиги берган хабарга кўра ТАСС маълум қилди. 

Мутахассислар умумий ҳисобда 43 мингдан ортиқ бинони кўздан кечириб, улардан 12 мингтасини авария ҳолатида деб тан олишди. Уларнинг ҳисобига кўра, жами 16 минг турар жойлар тўлиқ ёки қисман жабр кўрган. Энг кўп зарар кўрган Кумамото префектурасида яшовчи 30 мингдан ортиқ одам уйларига қайтишга қўрқиб, эвакуация марказларида қолишмоқда. Бундай марказларнинг аксарияти мактабларда ташкил этилган, шу сабаб 16 кундан бери ўқув муассасалари ёпиқ, 10 минглаб ўқувчилар эса ўқишни тўхтатиб қўйган. 

Япония бош вазири Синдзо Абэ икки маротаба фалокат рўй берган ҳудудда бўлди. "Мен ҳар бир бошқарув идорасининг ҳеч қандай иккиланишсиз жабр кўрган ҳудудларни қайта тиклаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўришини истардим", - деди у штаб мажлисида. 

У маҳаллий халқ ва қутқарув хизматларини ҳар қандай ҳолатга тайёр туриши кераклигини айтди, чунки бу ерда ҳануз мунтазам тарзда паст магнитудали бўлса-да, зилзилалар содир бўлмоқда.  Масалан, жума куни Кюсюда 4,5 магнитудали зилзила қайд этилди. 

Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат қурбонлари сони 49 нафарни ташкил қилди, 200 нафардан ортиқ аҳоли жароҳат олиб шифохонага ётқизилди. Бир киши бедарак йўқолган. Бундан ташқари яна 17 нафар киши эвакуация пунктларида турли сабабларга кўра ҳалок бўлган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 16194 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 12048 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47553 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21655 Ўзбекистон
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 9025 Ўзбекистон
Bugatti АҚШдаги илк мижозига гиперкарини етказиб берди
21 августдаги қуёш тутилиши қачон бошланади
19:10 1523 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 469 Жамият
Анатолий Антонов Россиянинг АҚШдаги элчиси лавозимига тайинланди
19:01 420 Жаҳон
Ҳаётни мураккаблаштирувчи 10 хато
19:00 1539 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар