ОАВ: Цукерберг устидан Facebook’ни тўлиқ назорат қила олмаслиги мақсадида судга даъво аризаси берилди

Жаҳон 30 Апрель 2016 1596

Facebook Inc. компанияси акциядорларидан бири компаниянинг С синфдиги янги акцияларни чиқариш режасини тўхтатиш мақсадида судга даъво аризаси берди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Таъкидланишича, бу чора компания раҳбари Марк Цукербергга оддий акцияларнинг катта қисмини сотишга, бироқ шу билан компания устидан тўлиқ назоратни сақлаб қолишга имкон беради.

Агентлик маълумотларига кўра, даъво аризаси гуруҳий бўлиб, унга Facebook’нинг исталган акциядори қўшилиши мумкин. Номи маълум қилинмаётган шикоятчи компания директорлар кенгаши янги акцияларни чиқаришни маъқуллашдан аввал Цукербергга компания устидан тўлиқ назоратни тақдим қилиш эвазига "ўзига нимадир аҳамиятли нарса олиш мақсадида" Цукерберг билан "савдолашиб ўтирмаган", деб ҳисобламоқда. 

"С синфидаги қимматбаҳо қоғозлар эмиссияси – Цукербергга у ҳеч қандай ҳақ тўламайдиган миллиард долларлик акцияларни совға қилишдек гап", деб айтди шикоятчи.

Кўпроқ янгиликлар