Оқ уй: АҚШ Жанубий Кореяда ракеталарга қарши мудофаа тизимини жойлаштириш режасидан воз кечмоқчи эмас

Жаҳон 30 Апрель 2016 2819

АҚШ ҳукумати Россия ва Хитойнинг хавотирланишига қарамасдан, Жанубий Корея мудофаасини мустаҳкамлаш, жумладан ракеталарга қарши мудофаа тизимини етказиб бериш режасидан воз кечмоқчи эмас, деб айтди Оқ уй вакили Жош Эрнест. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда

Эрнестнинг айтишича, АҚШнинг Жанубий Корея хавфсизлиги борасидаги мажбуриятлари қатъийдир.

"Корея республикаси – АҚШнинг яқин иттифоқдоши ва бу АҚШ унинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўз ресурсларини тикишга тайёрлигини билдиради", деб айтди Эрнест.

Эрнест Шимолий Корея томонидан билдирилаётган таҳдид Вашингтон ва Сеул ўртасида Жанубий Кореяда THAAD ракеталарга қарши мудофаа тизимини жойлаштириш бўйича музокаралар ўтказилишига сабаб бўлганини таъкидлаб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар