Ҳозирда Швейцариянинг "Цюрих" футбол клубида тўп сураётган россиялик футболчи Александр Кержаковнинг оиласи унинг ёнига парвоз қилаётган пайтда муаммоларга дуч келди. Шу сабабли Кержаковнинг оиласи Германиянинг Франкфурт аэропортида миграция хизмати ходимлари томонидан 6,5 соат ушлаб турилди.

Аниқланишича, Александрнинг ота-онаси, рафиқаси Милана ва икки нафар фарзанди унинг ёнига Цюрихга учиб кетишаётган бўлган. Бироқ рейс тўғри бўлмаган ва улар Франкфуртда бошқа самолётга ўтиришлари керак бўлган. Шунда немис аэропорти миграция хизмати ходимларида футболчининг рафиқасига виза билан боғлиқ саволлар пайдо бўлди. Полициячиларнинг айтишича, Милана Кержаковада Италия визаси бўлган, у билан эса Германия ҳудудига тушиб бўлмайди.

"Улар Франкфуртда полиция бўлимида 6,5 соат ушлаб турилганлар, уларга Италия визаси билан Германияга келиб бўлмаслиги айтилган. Шунингдек, Милананинг визасиз янги бўлмаган, у визадан аввал фойдаланган. Унинг визаси оддий "шенген" бўлган, деб айтди Милананинг онаси ва футболчининг қайнонаси Наталья Тюльпанова life.ru нашрига.

Бироқ кейинроқ полиция бўлимида навбатчилик алмашгандан кейин, футболчини танийдиган полициячи хизматга киришган. Айнан у футболчининг яқинларига кўмак кўрсатиб, уларни ўтказиб юборган. Шундан кейин ўз вақтида самолётга чиқа олмаган футболчи яқинлари Цюрихга машинада элтиб қўйилганлар. Миграция хизматида Кержаковлар оиласи вакилига ушлаб турилиш ҳолати тасдиқланди ва бу оддий ҳужжатлар текшируви билан тушунтирилди.