Шанба, 30 апрель куни Швеция қироли Карл XVI Густавнинг 70 йиллиги нишонланмоқда. Тантанали маросим сарой черковида бошланган.

Бу кун истаган киши саройга кириши ва мамлакат қиролини таваллуд айёми билан муборакбод этиши мумкин. У ерда кечга яқин ҳарбий оркестрнинг чиқиши ва қоровулларнинг тантанали тарзда алмашинуви бўлиб ўтади.

Саройнинг давлат залида бўладиган кечки зиёфатда ҳукумат аъзолари, жумладан, Европа қироллик оилалари вакиллари ҳам иштирок этиши мўлжалланган.

Маълумот учун: Карл ХVI Густав тахтга 1973 йилда келган бўлиб, ўшанда 27 ёшда эди.