Тошкентдаги ҳайвонот боғида бирваракайига учта айиқча туғилди. Бу ҳақда ҳайвонот боғи сайтида маълум қилинган. 

Ҳайвонот боғи маъмуриятимаълумотига кўра, Тошкентдаги  ҳайвонот боғида энди оқ айиқлар жуфтлиги (Тянь Шань)нинг Паша ва Маша авлодлари пайдо бўлди. Бу 15 ёшли ота-она айиқларнинг тўртинчи бор фарзанд кўриши бўлди. 

Тўрт ойлик айиқчалар уларни меҳмонлар бемалол томоша қилишлари учун очиқ қафасларга кўчирилди.