Якшанба, 1  май куни Тошкент шаҳрида анаънавий “Фавворалар сайли” бўлиб ўтади. Фавворалар мавсумини очиб берувчи маданий тадбирлар пойтахтнинг 14 та йирик сув масканида ўтказилади. Бу ҳақда “Gazeta.uz” хабар бермоқда.

“Тошкент оқшоми” газетасининг маълум қилишича, томоша ва кўргазмала Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, “Истиқлол” санъат саройи, Мирзо Улуғбек номли хиёбон, Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри ва Сайилгоҳ ҳамда Хадра майдонларидаги фавворалар ёнида ўтказилади.

Маълумот учун: “Фавворалар сайли” Тошкентда 2014 йилдан бери ўтказиб келинади. Ўтган йили бу кун Самарқандда ҳам бўлиб ўтган эди.