Тошкент вилоятида янги газ қувури қурилади

Ўзбекистон 30 Апрель 2016 2237

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси келаси йилнинг ўрталарида "Янгиер-Оҳангарон-Тошкент" йўналиши бўйича янги газ қувури қурилишини бошлайди. Бу ҳақида Sputnik мухбири маълум қилди

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда мутахассислар лойиҳанинг техник-иқтисодий томонларини олдиндан ишлаб чиқишга киришишди, 2016 йилнинг охирига бориб уларни якунлаш режалаштирилган. 

"Лойиҳанинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 260 миллион доллардан ортади, газ қувури барпо этишнинг молиялаштириш ишларини Миллий холдинг компанияси ўз зиммасига олади. Иш жараёнида 30- ва 195-километрлар ўртасида мутлақо янги 165 километрли газ қувури қурилади. Бу штатдан ташқари вазиятлар юзага келадиган энг муаммоли сегментдир", таъкидлади у. 

Сўнгги йилларда тез-тез содир бўлган авариялар туфайли янги газ қувури қуриш ҳақидаги қарорга келинди. Ўтган йилнинг ўзида бу ҳудудда иккита йирик фавқулодда ҳолат юзага елди. 

"Пойтахт ва Тошкент вилояти аҳолисини ишонтириб айтаманки, газ қувури албатта қурилади, бу вақт талаби. Шунчаки ҳозир компанияда миллиард долларлаб маблағлар сарфланаётган ўнлаб йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда, ҳамма нарсани бир вақтнинг ўзида баробар олиб бориб бўлмайди. Дунё инқирози ва углеводородларнинг нархлари кескин ўзгариб туришига қарамай, биз лойиҳаларимизни бекор қилиш ниятидан йироқмиз, молиялаштириш бўйича барча режалар ўз муддатида бажарилади", дея таъкидлади холдинг вакили.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар