Тожикистон Адлия Вазирлиги, фуқаролик ҳолатини рўйхатга олиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жалолиддин Раҳимов ОАВнинг  фамилия ва оталик исмининг русча якунланишининг расман тугатилиши ҳақидаги тарқатган хабарини инкор этди, деб ёзади “Интерфакс”.    

Шахсан Жалолиддин Раҳимовнинг маълум қилишича, “Ҳар бир оилада туғилган боланинг фамилияси отаси ёки онасининг фамилияси билан, оталик исми эса отасининг исми билан қайд этилиш мумкин. 

Шундай экан, агар боланинг ота онаси фамилияси охири «ов», «ев» каби қўшимчалар билан тугаган бўлса, улар боласига ҳам шундай ном қўйиш ҳуқуқига эга, дея таъкидлайди Раҳимов.