Ўзбекистон олма экспортини икки баробар оширмоқчи

Ўзбекистон 30 Апрель 2016 9415

Ўзбекистон яқин йилларда олма экспортини фермерларнинг олма етиштиришдаги интенсив билимларини оширишга йўналтирилган дастурга мувофиқ икки баробар оширмоқчи. Бу ҳақида Sputnik нашри маълум қилди.

Мамлакат Савдо-саноат палатаси ва "Ўзбекистоннинг бизнес-форуми (фаза-III)" БМТ тараққиёт дастурининг ҳамкорлик лойиҳаси доирасида замонавий интенсив олма боғларини маҳаллий иқлим шароитларида етиштириш бўйича амалий қўлланма ишлаб чиқилди.

Ўзбекистонда 261,8 минг гектар ер боғ майдонларидан иборат. Уларнинг 44 фоизини олмалар эгаллайди. Олманинг кенг тарқалиши унинг турли тупроқ-иқлим шароитларига юқори мослашувчанлиги, дарахтларнинг чидамлилиги, серҳосиллиги, шунингдек меванинг фойдали хусусиятлари ва товар маҳсулоти сифатида юқори тижорий қадр-қимматга эга эканлиги билан изоҳланади.

Бугунги кунга келиб мамлакат қишлоқ хўжалигида ҳосил олишнинг интенсив усулларини йўлга қўйиш бўйича фаол иш олиб борилмоқда, бу қисқа муддатда ҳосилдорликни 2-3 баробар ошириш имконини беради. Масалан, оддий мевали дарахтларнинг кўчатини ўтказиб, биринчи ҳосилини олгунича 4-5 йилча вақт ўтади, интенсив боғдорчиликда эса дарахтлар 2-3 йилда мева беради.

Етарли билимга эга бўлмаган фермерлар кам ҳосил оладилар, бу эса ўз ўрнида экспорт учун рақобатбардош маҳсулот етказиб бериш имкониятини пасайтиради. Шунинг учун янги қўлланма боғбон ва фермерларга олма етиштириш бўйича зарур малака ва технологияларни эгаллашда ёрдам беради.

Қўлланмага қўшимча равишда "чўнтак карточкалари" ишлаб чиқилган бўлиб, бундай карточкалар олмаларнинг нави, касалликлари ва зараркунандалари ҳамда улар билан курашиш чораларидан воқиф этади.

Қўлланма ва "чўнтак карточкалари" мақсадли аудиторияларда бепул тарқатилади. Бундан ташқари фермерлар учун дастур доирасида олма етиштириш масалаларига бағишланган амалий тренинглар ўтказилади. Уларда республиканинг 6та ҳудудидан фермер хўжалигининг жами 400 нафар вакили қатнашади.

Боғдорчилик соҳасидаги бундай янгиликлар юртимизда янги иш ўринларининг яратилишига ҳамда Ўзбекистон аграр секторининг жаҳон бозорида рақобатбардошлигини оширишга имкон яратади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20315 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49425 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1599 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 755 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2157 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1488 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2356 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2602 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3771 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3650 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар