Ўзбекистоннинг жанубида жойлашган Китоб давлат геологик кўриқхонаси  ЮНЕСКОнинг геобоғлар бутунжаҳон тармоғига киритилиши мумкин, деб маълум қилди 29 апрелда "Ўзбектуризм" МК матбуот хизмати. Бу ҳақда Sputnik нашри хабар бермоқда

Китоб қўриқхонасининг ЮНЕСКО бутунжаҳон тармоғига киритилиши масаласи Тошкентда бўлиб ўтган анжуманда муҳокама қилинди. "Ўзбектуризм" матбуот хизмати маълумотларига кўра, анжуманда Ўзбекистоннинг давлат муассасалари, ЮНЕСКО вакиллари, олимлар ҳамда сайёҳлик ҳамжамияти вакиллари иштирок этгаилар.

"Қўриқхона тармоққа киритиладиган бўлса юртимизга ташриф буюрувчилар сони анча ўсишига умид қилса бўлади, чунки ЮНЕСКО рўйхати объект энг юқори даражадаги сифат сертификатига эга эканлигини тақдиқлайди", дейилмоқда хабарда. Бу қўриқхона ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши мумкин бўлган Ўзбекистондаги биринчи геобоғдир.

"Ўзбектуризм" маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳудуди 1 млрд йилдан кўпроқ вақт давомида турли геологик жараёнлар ва ҳодисалар натижасида шаклланган.   

Китоб географик қўриқхонаси Зарафшон тизмасида жойлашган ва унга 1979 йилда асос солинган. 4 минг гектар майдонда палеонтологик ва биологик музейлар жойлашган, уларда қазилма фаунанинг турли гуруҳларининг ноёб коллекциялари сақланади.

Айни кунда геобоғлар бутунжаҳон тармоғи 33 та давлатдаги 120 та боғни ўз ичига олади. ЮНЕСКО бошчилигида бу тармоқ геологик мерос соҳасида мутахассислар ва амалиётчилар ўртасидаги ҳамкорлик ва алмашувларга асос бўлади.