«Арсенал» вакиллари «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовскининг ўйинларини кузатишмоқда ва унинг мюнхенликлар жамоасидаги вазиятидан хабардор бўлиб туришибди. Вакиллар футболчининг жамоа билан шартномасини узайтириш-узайтирмаслиги бўйича жараённи кузатишмоқда.

Daily Mirror нашрида хабар қилинишича, лондонликлар жамоаси раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида 150 миллион фунт сарфлашни режалаштирган.

«Канонирлар» жамоасининг ҳужум чизиғини кучайтириши мумкин бўлган футболчилардан бири сифатида 27 ёшли польшалик номзоди кўзда тутилган. Ушбу футболчининг трансфер қиймати 53 миллион фунтга баҳоланган.

Шунингдек, «Арсенал» Дортмунднинг «Боруссия» жамоасида асосий таркибда ўйнаётган 20 ёшли ҳужумкор футболчи Юлиан Вайглни ҳам «кўз остига олиб қўйган».