«Базель» қаторасига 7-марта Швейцария чемпионига айланди

Спорт 01 Май 2016 1779

Швейцария чемпионатининг 31-турида «Базель» «Сьон»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштирди.

Мавсум якунига 5 тур қолганида «Базель» 76 очко тўплади ва энг яқин таъқибчиси «Янг Бойз»ни 16 очкога ортда қолдириб кетди.

Шу тариқа, «Базель» қаторасига 7-марта, ўз тарихида эса 19-марта Швейцария чемпионига айланди.

Кўпроқ янгиликлар