Эквадорда қутқарувчилар зилзиладан 13 кун ўтиб вайроналар остида омон қолган кишини топди

Жамият 01 Май 2016 1674

Венесуэлалик қутқарувчилар Эквадордаги зилзиладан 12 кундан кейин вайроналар остидан кекса ёшли эркакни тирик ҳолда чиқариб олишди. Бу ҳақда Венесуэланинг Эквадордаги элчихонаси сайтида маълум қилинди. 

Қутқарувчилар 72 ёшли Мануэл Васкесни 29 апрелда Харамихо аҳоли пунктини кўздан кечираётганларида топиб олишди. Таъкидланишича, эркак товуш чиқарган ва шу билан эътиборни жалб қилган.

Қария ташналик ва ориқлик билан шифохонага етказилган. Қариянинг чап оёғидаги бир нечта бармоғини олиб ташлашга тўғри келган. Унда, шунингдек, сурункули буйрак етишмовчилиги ва тўқималар некрози ҳам аниқланган.  

Эквадордаги 7,8 магнитудали зилзила 17 апрелга ўтар кечаси содир бўлди. АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, зилзила маркази Муисне аҳоли пунктидан 27 км узоқликда океанда бўлган, ўчоғи эса 19,2 км чуқурликда бўлган. Охирги маълумотларга кўра, фожиа оқибатида 659 киши ҳалок бўлган, 29 мингдан кўпроқ одам эвакуация қилинган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 25241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12054 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83452 Ўзбекистон
Барселона марказида микроавтобус йўловчилар устига бостириб кирди
20:53 7 Жаҳон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 172 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 2175 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 952 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 3280 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1461 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 883 Спорт
Кўпроқ янгиликлар