Францияда мусулмонлар синагогани сотиб олишди

Жамият 01 Май 2016 2753

Франциянинг Марсель шаҳрида яшовчи мусулмонлар шаҳар марказидаги яҳудийлар ибодатхонаси – синагогани сотиб олишди. Битим қиймати 400 минг еврони ташкил қилди. Синагога масжидга айлантирилади. Бу ҳақда хорижий ОАВга иқтибос келтирган ҳолда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Мусулмонларни синагогани сотиб олишга шу кўчада жойлашган масжиднинг кичиклик қилаётгани, айниқса жума намозлари вақтида, мажбур қилган.

Шаҳарнинг яҳудийлар жамоати аъзолари бир неча йил аввал шаҳар марказини тарк этиб, унинг чеккасига кўчиб ўтишган. Бунинг оқибатида синагога бўшаб ётган.

Марсель яҳудийлар жамоати 70 минг кишидан иборат бўлиб, нафақат Францияда, балки бутун Европада ҳам энг кўп сонли яҳудий жамоатларидан ҳисобланади.

Бу орада шаҳар мусулмонлари шаҳарда жомеъ масжиди қурилишига эришишмоқчи. Масжид қурилиши лойиҳаси 23 млн еврога баҳоланмоқда. Агар масжид қуриладиган бўлса, Франциядаги энг катта масжидга айланади.

ОАВ маълумотларига кўра, Францияда 2,5 мингта масжид бор, яна 300 та янги масжид қурилмоқда.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38374 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14062 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90772 Ўзбекистон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 319 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 2012 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 2804 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1313 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 3333 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 618 Технология
Сериал давом этади: «Барселона» келишув яқин дейди, «Ливерпуль» рад этади
23:05 / 17.08.2017 1037 Спорт
Кўпроқ янгиликлар