Кения пойтахтида 6 қаватли бинонинг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 16 кишига етди

Жамият 01 Май 2016 4122

29 апрелда кечки пайт Кения пойтахти Найробида 6 қаватли бинонинг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 16 кишига етди, деб хабар бермоқда Кения Қизил Хоч ташкилоти.

Яна 135 киши жароҳат олган. Ҳозирча 198 хонадонли уйнинг вайроналари остида неча киши қолаётгани номаълумлигича қолмоқда. Турар-жой биноси кучли ёмғирлар туфайли қулаган. 

Воқеа жойига келган Кения президенти Ухуру Кениата бошқа биноларнинг қулаши хавфи йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун ҳудуддаги барча биноларни текшириб чиқишни талаб қилди. У вайрон бўлган бинонинг эгаларини ҳибсга олишни буюрди.

Қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар