"Лестер" АПЛ чемпиони бўлса 135 млн доллар олади

Спорт 01 Май 2016 2749

"Лестер Сити" Англия Премьер-лигасида чемпионликни қўлга киритса, теленамойишларга ҳуқуқни сотишдан 93 млн фунт стерлинг (135,8 млн доллар) ишлаб олади. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.

АПЛнинг ҳар бир клуби ўз ўйинларига теленамойишларга ҳуқуқни сотишдан ўртача тахминан 54 млн фунт стерлинг (78,9 млн доллар) олади. Якуний қиймат жамоанинг мусобақа жадвалидаги ўрни ва унинг иштирокида жонли эфирда кўрсатилган ўйинларнинг сонига боғлиқ бўлади.  

Ўтган мавсум натижаларига кўра "тулкилар" чемпионатда 14-ўринни эгаллашганди ва 72 млн фунт стерлинг (105,2 млн доллар) олишган. Жорий мавсум бўйича бу қийматнинг ошиши Клаудио Раньери шогирдларининг чемпионлик унвонини қўлга кирита олишларига боғлиқ бўлади. Бундан ташқари, клуб Чемпионлар Лигасига чиқа олгани учун ҳам йирик мукофот пули олади.

"Лестер" чемпионатнинг 35-туридан кейин 76 очко билан пешқадамлик қилмоқда. "Тулкилар" 36-турда "Манчестер Юнайтед"га қарши учрашувда чемпионликни муддатдан аввал расмийлаштиришлари мумкин. Бунинг учун улар "МЮ"ни ютишлари керак бўлади.

Учрашув бугун, 1 майда "МЮ"нинг уй майдони "Олд Траффорд"да бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 18:05 да бошланади.    

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46252 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7196 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18499 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1092 Спорт
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар