Ливия соҳили яқинида, Ўрта Ер денгизида муҳожирлар қайиғи штормга учради, деб хабар бермоқда хорижий ОАВ.

Шторм оқибатида зарарланган қайиқни Италия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати аниқлаган. Қайиқ аянчли ҳолатда бўлган ва тезда сув билан тўлаётган бўлган.

Таъкидланишича, қайиқ аниқланганда унда 26 киши бўлган. Қолган 84 киши шторм вақтида қайиқдан тушиб кетган. Айни вақтда қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Қайиқда омон қолган муҳожирлар икки катерда Италиянинг Лампедуза оролига етказилган.

Омон қолганларнинг айтишича, Ливиядан чиққан қайиқда 110 киши бўлган.