11 майда Берлинда Украина бўйича "норманд тўртлиги" ташқи ишлар вазирлари учрашадиган бўлдилар. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер маълум қилди.

"Биз вақт йўқотдик. Ўт очишни тўхтатиш тартиби яна мўрт бўлиб қолди, ярашувнинг бузилиши ва қурбонлар сони ошмоқда", деб айтди Штайнмайер Welt am Sonntag газетасига.

Вазирнинг айтишича, ихтилофни ҳал қилиш бўйича позицияларни яқинлаштириш учун янги уриниш лозим. "Шунинг учун мен 11 майга Берлинга "норманд тўртлиги" ташқи ишлар вазирларини таклиф қилдим", деб айтди Штайнмайер.

"Норманд тўртлиги" ўз ичига Украина, Россия, Германия ва Францияни олади.

"Норманд тўртлиги" ташқи ишлар вазирларининг охирги учрашуви 3 мартда Парижда ўтганди. Бу учрашув 3 соатдан кўпроқ давом этган. Вазирлар Донбассдаги ихтилофни тартибга солишни муҳокама қилганлар.

Ўша учрашувда Донбассдаги сайловлар бўйича бир тўхтамга келина олмаган. Германия ва Франция сайловларни июндан кеч бўлмаган муддатда ўтказишни талаб қилган. Россия бу таклифни қўллаб-қувватлашга тайёр бўлган, бироқ Украина буни талаб қилмасликни сўраган. Киев хавфсизлик масалаларини ишлаб чиқишга урғу беришни таклиф қилган.