ОАВ: Ленинград вилоятида автобус бекатида граната портлади

Жаҳон 01 Май 2016 5838

Дастлабки маълумотларга кўра, Россиянинг Ленинград вилоятида автобус бекатида граната портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна 4 киши жароҳат олди, деб вилоят фавқулодда хизматларидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

"Ленинград вилояти Паша аҳоли пунктида номаълум қурилманинг, дастлабки маълумотларга кўра гранатанинг, автобус бекатида портлаши оқибатида 5 киши жабрланди, улардан бири ҳалок бўлди, 4 нафари шифохонага етказилди", деб айтди манба.   

Манбанинг айтишича, воқеа жойида тезкор-тергов гуруҳи ишламоқда. Воқеа тафсилотлари ўрнатилмоқда. 

Маҳаллий ОАВларнинг маълум қилишича, дала ҳовлида турган эркаклардан бири бошқа бир киши билан можарода жанговар гранатани қўллаган. Таъкидланишича, граната портлаши оқибатида эркак билан ихтилофга борган бошқа эркакнинг қўли узилиб кетган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, 4 киши бекатда спиртли ичимлик ичиб ўтирган. Улар орасида можаро чиққан. Эркаклардан бири кетиб, граната билан қайтиб келган. Бошқа эркак унинг қўлидан гранатани тортиб олмоқчи бўлганда, портлаш юз берган.

Кун янгиликлари
Йигитлар орасида янги урф – ичкуёвлик!
18:12 / 20.02.2017 34823 Жамият
2050 йилга бориб иқтисодиёти энг кучли бўлиши кутилаётган мамлакатлар рейтинги
15:20 / 20.02.2017 26209 Иқтисодиёт
Рейтинг: Ер юзидаги энг "заҳарли" муҳит қайси давлатларга тўғри келади?
14:23 / 20.02.2017 15029 Жамият
Огоҳ бўлинг: МДҲ мамлакатларида «кўк кит» ўйини
09:01 / 20.02.2017 75967 Жамият
Нидерландия қироли ўзи билан бир кунда таваллуд топганларни юбилейига таклиф қилди
00:44 395 Жаҳон
Литвада НАТОнинг маст ҳарбийлари қўлга олинди
00:40 771 Жаҳон
Қатъий аксилроссия позициясини тутган Саманта Пауэр марҳум Чуркинни дипломатия маэстроси деб атади
00:27 999 Жаҳон
Дубайда 63 ёшли аёл қиз фарзандни дунёга келтирди
00:21 1011 Жамият
Тошкент шаҳри зиёратчилари умра амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди
Энг яхши интеллектуал мулк объекти учун “Янги интeллeкт-2017” йиллик танлови эълон қилинди
00:06 328 Жамият
Кўпроқ янгиликлар