Бутун Рус ва Москва патриархи Кирилл Ҳалоскор Масиҳ ибодатхонасида (храм Христа Спасителя) Пасха байрами муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга декоратив пасха тухумларини совға қилди, деб хабар бермоқда "Известия" газетаси.

Пасха байрами муносабати билан ўтказилган ибодатда Владимир Путин, бош вазир Дмитрий Медведев рафиқаси Светлана билан ҳамда Москва мэри Сергей Собянин иштирок этди.

Пасхани нишонлаш анъаналарига кўра, яримтундан кейин патриарх ва мамлакатнинг биринчи шахслари бир-бирларига пасха совғалари туҳфа қилишди.

Патриарх Кирилл жорий Пасхада Владимир Путинга Муқаддас Масиҳ жонланиши хотирасига россиялик православ заргарлар яратган декоратив пасха тухумини беришга қарор қилди.

Православ насронийлар 1 майда бош насроний байрами Пасхани нишонлашмоқда. Барча православ ибодатхоналарида Пасха кечаси байрам ибодатлари бўлиб ўтди.