«Ростов» аутсайдерга мағлуб бўлиб, Россия чемпионатидаги етакчиликни бой берди

Спорт 01 Май 2016 1702

Россия премьер-лигасининг 26-турида «Ростов» Саранскка сафар қилди ва маҳаллий жамоа, айни вақтда турнир жадвалининг энг қуйи ўрнида жойлашган «Мордовия»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу Курбан Бердиевнинг жамоаси учун 2016 йилдаги илк мағлубият бўлди.

Майдон эгалари ўйиннинг 56-дақиқасидаёқ ҳисобни очишди: Сергей Самодин Сослан Жанаевни доғда қолдирди, бу дарвозабон охирги марта ўтган йилнинг 30 ноябрида гол ўтказганди. Ўйиннинг 67-дақиқасида меҳмонларнинг захирадан тушган футболчиси, эронлик ёш ҳужумчи Сердар Азмун ҳисобни тенглаштирди.  Лекин ўйин якунига 5 дақиқа қолганида ўйин ҳаками меҳмонлар дарвозасига 11 метрлик жарима зарбаси белгилади ва уни Далибор Стеванович аниқ амалга ошириб, жамоасига ғалаба келтирди.

«Ростов» мағлубиятдан кейин РФПЛ турнир жадвалида биринчи ўринга қайта олмади. Бир кун олдин ўз учрашувини ўтказиб, ғалаба қозонган  ЦСКА энди 2 очколик фарқ билан биринчи ўринда жойлашган. Ўтган турда «Ростов»дан 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган «Зенит» донликлар жамоасидан 2 очкога ортда қолмоқда. «Мордовия» эса бу ғалабадан кейин охирги ўринни тарк этиб, 14-ўринга,«Кубань» ва «Анжи»дан юқорига жойлашган.

Россия - Премьер-Лига. 26-тур
Мордовия (Саранск) – Ростов (Ростов-Дон) – 2:1
Голлар: Самодин, 56 (1:0); Азмун, 67 (1:1); Стеванович, 86 (2:1, пен).
Огоҳлантиришлар: Стеванович, 38; Ревишвили, 74; Дудиев, 78 – Калачёв, 71; Навас, 84.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70630 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36899 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21315 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80573 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61739 Жамият
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 131 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 814 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 513 Жаҳон
Франсуа Олланд сиёсатдан кетмаслигини маълум қилди
23:22 / 23.08.2017 340 Жаҳон
1000 долларгача бўлган давлат харидлари энди тўғридан-тўғри шартнома орқали амалга оширилади
23:06 / 23.08.2017 4782 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар