"Сурия озод армияси" ягона ҳарбий блок яратилганини маълум қилди

Жаҳон 01 Май 2016 36849

Суриянинг мухолиф "Сурия озод армияси" (СОА) таркибига кирувчи қуролланган гуруҳлар Суриянинг исталган ҳудудида ҳужумларга жавоб берувчи ягона ҳарбий блок яратилганини маълум қилишди

"Биз Сурия бўйлаб қуролланган отрядлар ягона блокни ташкил қиламиз, бизнинг бўлинмалар жойлашган ҳудудда амалга оширилган ҳужум Суриянинг бутун ҳудуди бўйлаб барча отрядларга қилинган ҳужумдек баҳоланади ва биз ўз ортимиздан бу ҳужумга жавоб бериш ҳуқуқини қолдирамиз", дейилмоқда СОАга кирувчи 37 та отряд имзолаган баёнотда. 

Ҳужжатда ўт очишни тўхтатиш тартиби деярли барбод бўлгани, ҳукумат кучлари эса жадаллик билан турли ҳудудларни, жумладан Ҳалабни бомбардимон қилаётганлари айтилган.

Аввалроқ СОА Ҳалабнинг ўққа тутилиши сабабли 30 апрелда Дамашқда бир суткага ва Латақияда 3 суткага киритилган "сукут тартибига" амал қилмаслигини айтган. Кейинроқ бу тартиб ижобий натижа бергани сабабли Дамашқда узайтирилди. Бу вақт давомида жанговар ҳаракатлар ва исталган турдаги қуролни қўллаш тақиқланади.   

СОА Сурияда ихтилоф бошлангандан кейин ташкил этилган ва мухолифатнинг жанговар қаноти ҳисобланади. Унинг асосини Башар Асадга қарши жанг қилганлар ва дезертирлардан иборат кўп сондаги тарқоқлашган жанговар гуруҳлар ташкил қилади. СОАнинг асосий мақсади Асад тузумини йўқ қилиш ҳисобланади. У БАА ва Туркиядан кўмак олади. Айни вақтда СОА Идлиб ва Ҳалаб вилоятлари ҳамда Сурия жанубидаги кичик ҳудудларни назорат қилади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон ҳафталиги: Президентнинг водий сафари, овозаси чиққан 11 йиллик таълим, ўзбеклар ҳалок бўлган бахтсиз ҳодиса ва бошқа хабарлар
22:41 / 25.06.2017 30275 Жаҳон
Қобил қори Одилжон ўғли: “Ҳайит мотам эмас, хурсандчилик кунидир”
17:44 / 25.06.2017 43374 Жамият
Time нашри интернетдаги энг нуфузли одамлар кимлигини маълум қилди 
23:22 / 26.06.2017 1247 Жамият
Нидерландияда собиқ турмалар қочқинлар учун бошпанага айлантирилмоқда
23:19 / 26.06.2017 365 Жамият
АҚШда ит яна шаҳар мэри этиб сайланди
22:38 / 26.06.2017 3002 Жамият
Усэйн Болт 2020 йилги Олимпиадада иштирок этиши мумкин
22:35 / 26.06.2017 1031 Спорт
Дайжест: Ўзбекистонда ҳайит байрами, Кореяга кетган ўзбек мигрантларида муаммо, босим остида қолган Telegram ва бошқа хабарлар
22:30 / 26.06.2017 3258 Жаҳон
АҚШ олий суди Трампга мусулмонларга АҚШга киришни қисман тақиқлашга рухсат берди
22:17 / 26.06.2017 1814 Жамият
Хитой стартапи 8 минг долларлик электромобиллар сотишни бошлайди
21:53 / 26.06.2017 2710 Технология
Эрон исботланган газ захиралари бўйича етакчилик қилмоқда
20:48 / 26.06.2017 3938 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар