Трамп Калифорнияда унга қарши норозилик намойишларини жиноятчилар уюштирганини таъкидламоқда

Жаҳон 01 Май 2016 57217

АҚШ президенти лавозимига номзод, миллиардер Дональд Трамп охирги кунларда унга қарши Калифорнияда бўлиб ўтган намойишларни жиноятчилар уюштирганига ишончи комиллигини айтмоқда. Трамп бу ҳақда ўзининг твиттерида маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.   

"Калифорниядаги намойишчилар каллакесарлар ва жиноятчилар эди. Улардан кўпи профессионал жиноятчилар. Ҳуқуқ-тартибот муассасалари улар билан қаттиққўл бўлишлари керак", деб айтди Трамп.   

26-27 апрель кунлари Калифорния штатининг турли шаҳарларида юзлаб намойишчилар Трампнинг сиёсатига қарши чиқдилар. Трампнинг чиқишидан кейин Коста-Меса шаҳрида тартибсизликлар бошланган, 20 га яқин одам ушланган. ОАВ маълумотларига кўра, норозилар Трампнинг миграция сиёсатига қарши чиққанлар. Улардан баъзиларида Мексика байроқлари бўлган. 

Тадбиркор ўзининг нутқларида агар президент бўлса, АҚШ ва Мексика ўртасида девор қуришга ваъда бериб келади.

Трампнинг айтишича, ушбу деворнинг қурилишига Мексика ҳақ тўлайди, акс ҳолда мексикалик меҳнат муҳожирларининг Мексикага пул ўтказмалари тўсиб қўйилади.

Калифорния сайловолди пойгасида муҳим аҳамиятга эга. Бу штатда 7 июнда бирламчи сайловлар бўлиб ўтади, унинг натижаларига кўра Кливлендда республикачилар қурултойида 172 делегат кимнинг номзодини қўллаб-қувватлаши аён бўлади. Бу сиёсий форумда Республикачилар партиясидан АҚШ президенти сайловида ким иштирок этиши ҳал қилинади. Ҳеч қайси бир штат номзодга Калифорниядан кўра кўпроқ делегатлар овозини бера олмайди.

Кун янгиликлари
Давлат тест маркази раҳбари ўзгарди
Наманганнинг бир кўчаси: ҳужжатсиз уйлар ва рўйхатда йўқ одамлар
13:58 17701 Жамият
Комилов Ўзбекистонга хориж сармоялари киришига халал бераётган асосий тўсиқларни санади
Тоҳир Малик: “Бир мамлакатнинг динини билиш учун шу мамлакатнинг аёлларига қаралса бўлди”
11:16 27474 Жамият
TPS’дан “Қўшилинг” янги тариф режаларида интернетга соат 00:00 дан 09:00 гача чекловсиз кириш мумкин
GM Uzbekistan янги шартномалар тузиш ва автомобилларни беришни вақтинчалик тўхтатди
Мулоҳаза: Ўзбекистонда фаол қатламни юзага келтириш имкониятлари
14:02 / 28.05.2017 23370 Ўзбекистон
Путин: Россияга қарши санкциялар Украинадаги вазиятни яхшилашга ёрдам бермайди
21:37 527 Жаҳон
Макрон: Сурия давлатининг йўқ бўлишига йўл қўймаслик керак
21:27 915 Жаҳон
Индонезияда кучли зилзила юз берди
21:09 1586 Жамият
Кўпроқ янгиликлар