Туркиянинг Газиантеп шаҳридаги полиция маҳкамаси биносида портлаш содир бўлган.

Рейтер агентлиги хабарига кўра, бино олдида портловчи қурилма ўрнатилган автомобиль портлатилиши орқали теракт содир этилган. Дастлабки хабарларга кўра, портлаш натижасида 1 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, бир неча киши жароҳатлангани айтилмоқда.

Ҳодиса жойига тиббий ходимлар етиб келган. Махсус гуруҳлар теракт тафсилотларини ўрганишга киришишган.