Футбол бўйича Италия чемпионатининг 36-турида «Ювентус» ўз майдонида «Карпи»ни қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Туринликлар сафида ҳар икки бўлимда биттадан голни захира футболчилари Эрнанес ва Симоне Заза ўз ҳисобига ёзишган. Бу ғалаба орқали «Ювентус» чемпионат доирасидаги ғалабали сериясини 10та ўйинга етказди,  Массимилиано Аллегри шогирдлари А серияда 26 учрашувдан буён мағлубият нелигини билмай келишмоқда.

Муддатидан олдин чемпионликни нишонлаган «Ювентус» ҳисобидаги очколар айни вақтда 88тани ташкил қилмоқда. «Карпи» 35 очко билан 17-ўринда қолмоқда.

Италия - А Серия. 36-тур
Ювентус (Турин) – Карпи (Карпи) – 2:0
Голлар: Эрнанес, 42 (1:0); Дзадза, 80 (2:0).
Ювентус – Буффон, Бонуччи, Ругани, Эвра, Алекс Сандро, Эрнанес, Асамоа (Стураро, 85), Куадрадо (Лихтштайнер, 74), Погба, Мората (Заза, 46), Манжукич.
Карпи – Белец, Сабелли, Романьоли, Дзаккардо, Гальоло, Кофи, Мартиньо (Лазанья, 66), Верди (де Гузман, 85), Крими (Поркари, 74), Суагер, Мбакогу.
Огоҳлантиришлар: Манжукич, 28; Ругани, 51; Бонуччи, 66; Лихтштайнер, 90; Погба, 90+1; Эрнанес, 90+3 – Мартиньо, 30; Крими, 45+2.