Ван Гаал Ҳутнинг Феллайнига ишлатган қўполлигини тасвирлаб бериш учун мухбирнинг сочини тортқилади

Спорт 01 Май 2016 3365

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббий Луи ван Гаал «Лестер»га қарши ўйиндан кейин берган интервьюси давомида рақиблар футболчиси Роберт Ҳут томонидан ўз шогирди Маруан Феллайнининг сочини тортиш орқали қўполлик ишлатилганидан ёзғирди.

«Ўйин ҳаками бугун қийналди. Ўша вазиятда Ҳутнинг Феллайнига қарши нима қилганини кўрдингизми? Бу ахир пенальтимасмиди? Сочларинги мана бундай қилиб оғритиб тортишганда албатта норози бўласанда», дея мухбирнинг сочларидан тортқилаб ушлаган ўша вазиятни кўрсатиб бериш учун ван Гаал.

Кўпроқ янгиликлар