Венгрия Ҳарбий ҳаво кучлари таркибидаги қирувчи самолётлар тревога бўйича ҳавога кўтарилган. РИА Новости хабарида айтилишича, тревогага авиадиспетчерларнинг Boeing йўловчи самолёти билан алоқани йўқотишгани сабаб бўлган.

Қайд этилишича, ҳаво хавфсизлиги протоколига кўра, самолёт учувчилари давлатлар ўртасидаги ҳаво чегараларини кесиб ўтаётганида ҳар бир давлатнинг диспетчерлари билан алоқада бўлиши керак.

British Airways йўловчи самолёти БААдан Буюк Британияга рейсни амалга ошираётган бўлган. Бу самолёт экипажи билан алоқа ўрнатилмагач, ҳукумат бу самолёт билан боғлиқ вазиятни ўрганиш учун 2та қирувчи самолётни ҳавога кўтарган.

Кўп ўтмасдан самолёт билан алоқа боғланган ва қирувчи самолётлар ортга қайтган.