Вьетнамда юзлаб кишилар кўлдаги балиқлар қирилиб кетгани туфайли намойишга чиқишди

Жамият 01 Май 2016 1682

Вьетнамда камдан-кам кузатиладиган ҳодиса рўй берди - юзлаб кишилар намойиш ўтказишди. Мамлакат пойтахти Ханойда ўтказилган намойишларга марказий ҳудудлардаги сувлар қирғоқларида тонналаб балиқларнинг ўлиги топилгани сабаб бўлган.

Намойишчилар бу фожиага тайванликларнинг пўлат ишлаб чиқарувчи компанияси Formosa Plastics фаолияти сабаб эканини, ҳукумат бу борада текширувлар ўтказганига қарамасдан ҳеч қандай қоидабузарлик қайд этилмаганидан норози бўлишган.

Вьетнамликлар ҳукуматнинг бу воқеага етарли даражада эътибор қаратмаётганини иддао қилишмоқда.

Қирғоққа ўлик балиқлар чиқиб қолиши 1 ой олдин аниқланганди. Бу ҳодисага нима сабаб бўлгани расман маълум қилинмаган. Турли манбаларда сувларнинг ифлослангани айтилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар