Ҳимолайдан 17 йил аввал йўқолган альпинистлар Алекс Лове ва Дэвид Бриджеснинг жасади топилди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Эркакларнинг жасадини Шишабангма чўққисига кўтарилган икки альпинист аниқлаган. Жасадларни олиб тушишнинг имконини қила олишмагач, уларни фотосуратларини олишди. Пастга тушишгач эса, ҳалок бўлган альпинист Алекснинг рафиқаси Женнифер Лове-Анкерга қўнғироқ қилишди.

“Улар елкасини бир-бирларига тираганча ётишган. Ўша даврларда кўк-қизил рюкзак ва альпинистларнинг сариқ пойафзалини кийишарди. Бундан ташқари, ўша пайтда улардан бошқа ҳеч ким у чўққига кўтарилмаган эди”, — деди Анкер.