50 йил ичида биринчи марта АҚШдан Кубага круиз лайнери йўл олади 

Жаҳон 02 Май 2016 29234

50 йил ичида биринчи марта АҚШдан Кубага круиз лайнери йўл олади, деб хабар бермоқда Channel News Asia. Carnival корпорациясига тегишли, Флоридада жойлашган Fathom line операторининг Adonia кемаси Майами соҳили яқинида лангарда турибди ва 2 май маҳаллий вақт билан соат 15:30 да (Тошкент вақти билан 3 май 00:30да) 700 нафар йўловчи билан Кубага йўл олади.

Бу круиз Carnival томонидан икки давлат ўртасида маданий алмашувларга кўмак кўрсатиш мақсадида уюштириладиган саёҳатлар сериясининг биринчиси бўлади. Тахминларча, рейслар бир ойда икки марта амалга оширилади. Кемага чипта нархи киши бошига 1800 доллардан 7 минг долларгачани ташкил қилади.

Adonia’нинг рейси давомида Кубанинг Гавана, Сьенфуэгоса ва Сантьяго-де-Куба портларида маданий тадбирлар ўтказиш кўзда тутилган. Бу тадбирлар орасида рассомлар, мусиқачилар, бизнес вакиллари билан учрашувлар, рақс синфлари ва экскурсиялар бор.

Икки ҳафта олдин Куба ҳукумати АҚШдаги кубаликлар учун денгиз алоқасига чекловларни бекор қилди. АҚШда эса маданият, фан, спорт ва дин билан боғлиқ саёҳатлардан ташқари, Кубага бошқа мунтазам саёҳатлар уюштириш ҳамон тақиқлов остида қолмоқда. АҚШдан Кубага мунтазам рейсларни йил охиридан бошлаш кутилмоқда. 

Бундан аввалроқ АҚШ ва Куба бир неча ўнлаб йиллардан кейин АҚШ раҳбарияти ташаббуси билан дипломатик муносабатларни қайта бошлашди. Март ойида Барак Обама АҚШ президентлари орасида охирги 90 йил ичида Кубага ташриф буюрган биринчи президент бўлди.  

Обама февралда Кубага сайёҳлик ташрифларига чекловларни юмшатгандан кейин, америкалик саёҳатчилар оролга кўплаб кела бошладилар.

1959 йилда Кубада юз берган инқилобдан кейин АҚШ ҳукумати Кубага нисбатан савдо эмбаргоси киритган, 1961 йилдан эса дипломатик алоқаларни узганди.

Кун янгиликлари
Дайжест: банкоматли бўладиган Тошкент, йўқ қилинган бир асрли дарахтлар, Озодлик ҳайкалидаги чақириқ ва бошқа хабарлар
21:45 / 22.02.2017 3112 Жаҳон
2017 йилда қишлоқлардаги янги уйларнинг нархи қанча бўлади?
18:44 / 22.02.2017 37613 Ўзбекистон
LG G6 смартфони: Замонавий саноат дизайнидаги янги босқич
14:44 / 22.02.2017 4512 Технология
Қозоғистон ва Россия президентлари февраль охирида учрашадилар
00:21 79 Жаҳон
NASA'дан сенсацион янгилик! Ерга ўхшаш яна етти сайёра аниқланди
Xiaomi автомобиллар учун антиқа орқани кўриш ойнаси ишлаб чиқаради
Россия ва Тожикистон президентлари Россиянинг 201-ҳарбий базаси тақдирини ҳал қиладилар
00:00 528 Жаҳон
Видео: Она зебра фарзандини отанинг чангалидан қутқариб қолди
23:58 / 22.02.2017 478 Жамият
Airbus компанияси даромади 63 фоизга камайиб кетди
23:43 / 22.02.2017 252 Иқтисодиёт
Сурия қўшинлари йил бошидан 55 та аҳоли пунктини жангарилардан озод қилди
23:41 / 22.02.2017 316 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар