Афғонистонлик таржимон Буюк Британияда бошпана олишда рад жавобини олгач ўзининг жонига суиқасд қилди 

Жаҳон 02 Май 2016 7327

Аввал Афғонистоннинг Гильменд вилоятида толибларга қарши жангларда британ армиясига хизмат кўрсатган афғонистонлик таржимон муҳожир Нангиалай Довудзой ўз жонига суиқасд қилди. Унинг бундай қилишига Буюк Британия иммиграция идораларининг унга бошпана беришни рад этгани сабаб бўлган. 2 майда The Times газетаси сайтида маълум қилинганидек, афғоннинг жасади Бирмингем яқинидаги Уэст-Бромиж шаҳарчасида аниқланган. Воқеанинг қолган тафсилотлари келтирилмаган.

"Довудзойнинг сиёсий бошпана олиш илтимоси у Европага келгандан кейин Италияда бармоқлари излари олингани маълум бўлгандан кейин рад этилган. У айнан Италияда бошпана олишни сўраши кераклиги айтилган ", дейилмоқда нашр хабарида.

Таъкидланишича, ўзининг давлатидан Буюк Британияга осон бўлмаган йўлни босиб ўтган Довудзойга Италияда бўлгани сабабли рад жавоби берилгани ҳақида хабар келганда у Бирмингемдаги хостелда ҳукуматнинг унинг илтимосига берадиган жавобини интиқлик билан кутиб ўтирган бўлган. "У ҳибсга олинган ва унинг ҳужжатлари расмийлаштирилиш вақтида  унга хостелга қайтишга рухсат беришдан аввал у муҳожирларни вақтинчалик сақлаш марказига 18 кунга жойлаштирилган", деб ёзмоқда нашр. 

Нашр манбаларининг таъкидлашича, таржимон тушкунликка тушиб қолган, энди унинг ҳаётига жиддий хавф таҳдид қилаётгани, бироқ бу ҳеч кимни ташвишлантирмаслиги ҳақида гапира бошлаган. "У Буюк Британия унга ёрдам беришига ишонган, чунки у аввалроқ британияликларга ёрдам берган. Энди у иложсизликдан ўзининг жонига қасд қилди", деб марҳумнинг ҳамкасби, яна бир афғон таржимони Рафининг сўзларини келтирмоқда Daily Mail нашри.

Бу нашр маълумотларига кўра, британ қўшинлари билан ишлаган камида яна бошқа 3 афғон таржимони шу сабабларга кўра, яъни улар Буюк Британияга келишларидан аввал Европа Иттифоқининг бошқа давлатларида бармоқлар изларини олдирганлари сабабли рад жавобини олганлар. "Бу одамлар бир неча йиллар давомида фронтда бўлганлар. Уларга нисбатан қилинган адолатсизлик ҳисобга олинса, унда ким келажакда британиялик аскарларга таржимонлик хизматларини таклиф қилгиси келади?", деган саволни кўтарди таниқли британ сиёсатчиси, Либерал демократлар партияси асосчиси Пэдди Эшдаун.

Кун янгиликлари
Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси медиа-ҳафта муҳокамасида
13:54 / 23.01.2017 8383 Ўзбекистон
Мирзиёев: «Ўзстандарт» раҳбарлари пора олиб имзо чекаверган
09:16 / 23.01.2017 89193 Ўзбекистон
Ливияда бир қатор ёзувчиларнинг китоблари мусодара қилинди
00:47 390 Жаҳон
Миср элчиси: "Медиаҳафталик Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг келажакдаги режаларидан хабардор бўлиш учун янги имкониятдир"
Трамп АҚШнинг Транс-Тинч океан ҳамкорлиги келишувидан чиқиши ҳақидаги фармонни имзолади
00:11 1440 Жаҳон
Италияда қор кўчкиси остида қолган меҳмонхонада ҳалок бўлганлар сони 7 нафарга етди
23:52 / 23.01.2017 512 Жаҳон
Трамп АҚШда бизнесни тартибга солишни 75 фоизга камайтиради
23:46 / 23.01.2017 1115 Жаҳон
Эрон вакили: "Ҳаракатлар стратегияси хорижий мамлакатлар билан халқаро муносабатларда стандартларнинг яхшиланишига хизмат қилади"
23:44 / 23.01.2017 466 Ўзбекистон
Венгрия: Европа Трамп сайлангандан умидсизлик ҳис қилмоқда
23:26 / 23.01.2017 1532 Жаҳон
ЮНЕСКО вакили: "Ҳаракатлар стратегиясининг оммавий дебатлар учун очиқлиги - муҳим жиҳат"
23:03 / 23.01.2017 564 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар