АҚШ эркин савдо ҳудуди яратиш бўйича музокараларда Европа Иттифоқига аввал тахмин қилингандан кўра кўпроқ сиёсий босим ўтказаётгани маълум бўлди. Бундан Süddeutsche Zeitung газетаси ҳамда WDR ва NDR телеканалларига Greenpeace ташкилоти берган махфий музокаралар ҳақидаги ҳужжатлар нусхалари дарак бермоқда.

Ҳужжатларга кўра, АҚШ Европа ген модификацияланган озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилмоқчи, бироқ Европада бундай маҳсулотларни киритиш тақиқланган.

Бундан ташқари, АҚШ "агар ЕИ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига нархларни қайта кўриб чиқсагина автомобиль саноатида ривожланиш имкони бўлишига аниқ ишора қилди".  

Ўз навбатида, ЕИнинг савдо масалалари бўйича еврокомиссари Сесилия Мальмстрем немис ОАВда маълум қилинган АҚШнинг талаблари фақатгина музокаралардаги позиция эканлигини айтди. Унинг айтишича, Европа Иттифоқи ҳеч қачон истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасида муросаларга бормайди. 

АҚШ ва ЕИ ўртасида эркин савдо ҳудуди яратиш лойиҳаси 2013 йилдан бери муҳокама қилинади. ЕИнинг аксарият аҳолиси бу келишувга қарши чиқмоқда. Апрелда бу ташаббусга қарши Испания, Германия ва Буюк Британияда ўн минглаб одамлар намойишлар уюштирган.