Англиялик журналистлар талқинига кўра АПЛ мавсумининг энг яхши футболчиси аниқланди

Спорт 02 Май 2016 3512

«Лестер» жамоаси ҳужумчиси Жейми Варди Футбол журналистлари ассоциацияси талқинига кўра мавсумнинг энг яхши футболчиси деб эълон қилинди. Бу ҳақда жамоа расмий сайтида хабар берилган.

«Тулкилар» ҳужумчиси учун инглиз журналистларининг 36 фоизи овоз берган, у бу борада Риёз Маҳрез ва Н'Голо Кантени ортда қолдирган.

Варди АПЛнинг жорий мавсумида 34 учрашувда майдонга тушди ва 22та гол урди. У ўз голлари билан жамоанинг олтин медаллар учун юришида катта ҳисса қўшди.

Жейми Варди — «Лестер»нинг 1948 йилдан буён (жамоа ташкил топганига 68 йил бўлди) бундай мукофотга лойиқ кўрилган илк футболчисидир. Ўтган йилда бу мукофот «Челси» футболчиси Эден Азарга топширилганди.

«Бундан олдин шу мукофотга сазовор бўлган жуда кўп буюк футболчилар қаторига кириш менга катта фахр туйғуларини беради. Ассоциацияга ва мен учун овоз берганларнинг барчасига раҳмат. 

Шунингдек, менинг ютуқларимда ўз ҳиссасин қўшган жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. Бу «Лестер» учун жуда ажойий мавсум бўлди, мувафаққиятларимиз асосида бир кишининг эмас, жамоанинг барча аъзоларининг меҳнати ётибди.

Мураббийга, жамоа тизимидаги ходимларга ва барча мухлисларга раҳмат. Биз кейинги икки ҳафта давомида ҳам ўз ишимизни қилишда давом этамиз.

Умид қиламанки, терма жамоам сафида ҳам Европа чемпионати вақтида ўзимни кўрсатаман», – деган Варди.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 63901 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36335 Lifestyle
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 34 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 385 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 2217 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Маҳаллий давлат ҳокимликлари юридик хизматига таклиф этади
Кўпроқ янгиликлар