Брюсселнинг Завентем аэропортининг парвозлар зали март ойида содир этилган терактлардан кейин 1 майда яна ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда Deutsche Welle нашри.

Аввалроқ аэропортдан баъзи рейслар амалга оширилганди, бироқ аэропорт биносига катта кўламда зарар етказилгани сабабли апрелда парвозга жўнатиш терминали сифатида вақтинчалик иморатдан фойдаланилган. 

Айни вақтда йўловчилар таъмирдан чиқарилган парвозлар залидан хавфсизликни назорат қилишнинг кучайтирилган тартибида ўтмоқдалар.

Биринчи текширув терминалга киришдан олдиноқ амалга оширилмоқда.