Туркиянинг Битлис шаҳрида бўғоз мушук оилавий соғлиқ марказига туғиш учун ташриф буюрди. Жонивор тиббий хизмат муассасаси яқинида оғриқдан миёвлай бошлади. 

Мушукни текшириб кўрган шифокорлар унинг ўзи табиий ҳолда туға олмаслигини тушуниб етишди.  Шундан сўнг касалхона ходимлари яқинроқда жойлашган ветеринария клиникаси билан боғланиб, бу мушукни мутахассисларга юборишди. Ветеринарлар мушукда туғруқ жараёнидаги жарроҳлик амалиётини амалга оширишди. 

Амалиёт жараёнида тўртта соғлом мушукча дунёга келди. Она мушук ҳам омон қолди ва ҳозирда унинг аҳволи яхши. Жониворлар улар учун янги боқиб олувчилар топилмагунича шифокорлар назоратида бўлишади.